16:26 / 27.06.2018
11 647

Автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддатлари ўзгарди

Автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддатлари ўзгарди
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан рўйхатга олинган барча жисмоний ва юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикка тақдим қилиш сўралмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Шунга кўра:

- юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март кунидан - 30 июнь кунига қадар;

- жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь кунидан - 31 август кунига қадар;

- тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобильлар, автобус ва микроавтобуслар, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобильлари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва тиркамалар – бир йилда икки маротаба (1-босқичи 1 март кунидан 30 июнь кунига қадар, 2-босқич 1 сентябрь кунидан 30 октябрь кунига қадар) ўтказилиши белгиланган.

Юридик шахсга тегишли транспорт воситалари Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Меҳр кўчаси, 56-уйда жойлашган ЙҲХ бошқармаси биносида жойлашган Транспорт воситаларини техник ҳолати устидан назоратни ташкил этиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилади.

Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари:

1. Чилонзор, Учтепа, Сергели ва Яккасарой туманлари бўйича Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 118 «а»-уйда (тел:279-35-92) жойлашган 1-автомобильларни диагностика қилиш станциясида;

2. Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманлари бўйича Юнусобод тумани, ТХАЙ кўчаси, О.Зокиров 2«а»-уйда (Тел:222-94-43) жойлашган 2-автомобильларни диагностика қилиш станциясида;

3. Миробод, Яшнобод, Бектемир ва Шайхонтоҳур туманлари бўйича Миробод тумани, Водил кўчаси, 54-уйда (тел:283-21-03) жойлашган 3-автомобилларни диагностика қилиш станцияларида ўтказилади.

Белгиланган муддатларда мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддаси 2-қисми билан энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддатлари ўзгарди