21:46 / 06.08.2018
5 673

Ўтган ойда Россияда Ravon бренди остидаги бирорта автомобиль сотилмади

Ўтган ойда Россияда Ravon бренди остидаги бирорта автомобиль сотилмади
Июль ойида Россияда Ravon бренди остидаги бирорта автомобиль сотилмади. Бундан Европа бизнеси уюшмаси маълумотлари дарак беряпти.

Ўтган йилнинг июль ойида компания Россияда 1275 дона автомобиль сотишга муваффақ бўлганди, лекин бу йил Ravon автомобиллари май ойидаёқ кўплаб дилерлик марказларидан ғойиб бўлди.

Айнан ўша ойда компаниянинг сотуви кескин пасайиб кетди - GM Uzbekistan фақатгина 508 та машинани сотди, 2017 йил май ойида эса бу кўрсаткич 1219 та эди.

Бундан ташқари, компания июнь ойида битта ҳам автомобилни сотмаган.

Май ойида тақчилликка сабаб камида иккита экани маълум бўлди - Россия бозори учун нархларнинг қайта кўриб чиқилиши ва компания бизнес моделидаги сезиларли ўзгариш.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўтган ойда Россияда Ravon бренди остидаги бирорта автомобиль сотилмади