Минг от кучига эга Toyota’нинг нархи миллион доллардан ошади (фото)

  • Авто
  • 12-08-2018, 08:30
  • 1 586
  • Минг от кучига эга Toyota’нинг нархи миллион доллардан ошади (фото)
    Gazoo Racing бўлинмаси томонидан сериялаб ишлаб чиқаришга тайёрланаётган Toyota’нинг минг от кучига эга спорткари нархи «ҳақиқий гиперкарларникидек» бўлади. Бу ҳақда Toyota вакили Орландо Родригес Motoring нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

    Родригеснинг сўзларига кўра, автомобиль тўлақонли гиперкар бўлади, шу сабабли унинг нархи ҳам шунга мувофиқдир. Айни вақтда, у машинанинг нархи миллион доллардан ошиб кетиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади.

    Шу билан бирга, Toyota вакиллари янги гиперкар айнан қаерда сотилиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай ахборотга эга эмас. Умуман олганда, автомобиль ҳақида батафсил ахборотнинг ўзи йўқ.

    Аввалроқ Gazoo Racing шундай машинани сериялаб ишлаб чиқариш режаси борлигини тасдиқлаган эди, холос. Ҳозирча моделнинг фақат консепт варианти — GR Super Sport Concept кўрсатилган. Автомобиль тўлиқ карбон конструкцияли ва олти цилиндрли битурбо гибрид двигателли бўлади, деб тахмин қилинмоқда.

    Фото: «Мотор»
    Умид қилишларича, бундай машина 2020 йилдан бошлаб чидамлилик бўйича жаҳон чемпионатларида қатнаша олади. Шунингдек, унинг оддий, шаҳар кўчаларида юриш учун мўлжалланган версияси ҳам тайёрланади.

    » » Минг от кучига эга Toyota’нинг нархи миллион доллардан ошади (фото)
    Яндекс.Метрика