Жорий йилнинг 6 августдан 10 августгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 762,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, деб хабар бермоқда "ЎзРТХБ" матбуот хизмати.
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 541,5 млрд сўмдан 722,9 млрд сўмга кўтарилди. Сотувлар бўйича пахта толаси биринчи ўринни 29,0% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда қурилиш материаллари жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 23,7%ни эгаллади. Кейинги ўринлардан 9,2% улуш билан нефть маҳсулотлари, 7,9 % улуш билан рангли металлар, газ ва полиэтилен жойлашди.
Валюта савдо майдончаси орқали 3,7 млн АҚШ доллардан зиёд маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини полиэтилен ташкил этди. Унинг улуши 74%га тенг. Кейинги ўринни саноат мойи эгаллади. Унинг улуши 26%ни ташкил қилади.
Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 776 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 миллиард сўмдан ошди.
Савдолар натижасида битимларнинг қарийб 23,5% биринчи тоифадаги авторақамларга, 54% иккинчи ва 22,5% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 18%га тенг. Кейинги ўринда Фарғона вилояти авто ҳаваскорлари 14% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Андижон вилояти автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши қарийб 12%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 56%га тенг. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Saudi Aramco раҳбари яшил энергетикага ўтиш хаёлидан воз кечишга чақирди
Нутрициолог тавсиялари: Саҳарлик ва ифторликда қандай овқатланиш керак?