"Йилнинг энг яхши автомобиллари" эълон қилинди

  • Авто
  • 11-09-2018, 12:27
  • 2 225
  • "Йилнинг энг яхши автомобиллари" эълон қилинди
    JD Power тадқиқотчилик компанияси экспертлари 2018 йилнинг энг яхши автомобиллари рўйхатини тузишди.

    Мутахассислар миллионга яқин автомобил эгалари берган маълумотларни таҳлил қилишган. Тадқиқот 600 дан кўпроқ автомобил моделини қамраб олган. Автомобиллар 100 баллик шкала бўйича баҳоланган. Бунда сифат, ишончлилик, дизайн, динамик хусусиятлар, автомобил эгалари фикри ва моделлар тақдирланган турли мукофотлар каби мезонлар ҳисобга олинган.

    Рейтингга 13 автомобил модели киритилган. Энг юқори баҳони Porsche 911 олган.

    2-ўринни Hyundai Genesis G90 модели 93 балл билан, 3-ўринни эса 92 балл билан Mercedes-Benz S-Class модели эгаллаган.

    Рўйхатга Porsche’нинг яна 3 модели (Macan, 718 ва Cayenne), Lincoln’нинг 2 модели (Continental ва Navigator), Lexus’нинг 2 модели (RX ва GS) киритилган. Шунингдек, рейтингдан BMW 7 Series, Cadillac Escalade ва Genesis G80 моделлари жой олган.

    » » "Йилнинг энг яхши автомобиллари" эълон қилинди
    Яндекс.Метрика