16:10 / 16.09.2018
6 707

Тошкентдаги дилерлик марказлари сунъий автомобиллар танқислиги юзага келишига йўл қўйгани аниқланди

Тошкентдаги дилерлик марказлари сунъий автомобиллар танқислиги юзага келишига йўл қўйгани аниқланди
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги дилерлик марказлари текширилганида 83 дона Lacetti, Cobalt, Spark ва Nexia русумли автомобиллар савдоси борасида қўпол қоидабузарликларга йўлга қўйилганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ хабар бермоқда.

Дилерлик марказлари ходимлари мижозларни автомобиллар мавжудлиги ҳақида ўз вақтида огоҳлантирмаган ва бу билан сунъий автомобиль танқислиги ва навбатлар юзага келишига йўл қўйган.

Шунингдек, текширувлар доирасида муддатида сотилиши керак бўлган автомобиллар сақланаётган жойлар ҳам аниқланди. Ушбу дилерлик марказларига нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

Шу каби қўпол қоидабузарликларни аниқлаш ва уларни қонуний жавобгарликка тортиш давом эттирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкентдаги дилерлик марказлари сунъий автомобиллар танқислиги юзага келишига йўл қўйгани аниқланди