00:37 / 21.09.2018
9 706

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга қанча вақт кетади?

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга қанча вақт кетади?
Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси қандай қилиб янгисига алмаштирилади? Нега амалиётда Давлат хизматлари агентлиги ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 408-сон қарорида кўрсатилган тўлиқ бўлмаган рўйхатни тақдим этиш талаб қилинади? Norma шу ҳақда шарҳ эълон қилди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг Миробод, Юнусобод, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманлари, Дўстлик, Пастдарғом, Сирдарё, Чирчиқ ва Хонқа туманлари, шунингдек Наманган, Нукус, Андижон, Термиз, Когон, Зарафшон, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарларидаги давлат хизматлари марказларида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш мумкин.

Давлат хизматлари агентлигида хабар қилинишича, ускуналар ўрнатилиши тугаллангач, бошқа марказлар ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш билан шуғулланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 408-сон қарорига мувофиқ ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш тартиби ҳақида илгари ёзилган эди. Масалан, ВМҚда белгиланишича, автомототранспорт воситаларини охирги 12 ой ичида бошқарган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштириб берилади. Мазкур далил қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади:

• ишлаётган ҳайдовчилар учун – меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки ишлаётган жойида унга бириктирилган автомототранспорт тури кўрсатилган маълумотнома (буйруқдан кўчирма);
• шахсий автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари учун – уларга тегишли бўлган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси;
• ишончнома ёки ижара шартномаси билан автомототранспорт воситасини бошқарган шахслар учун – автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва уни бошқариш учун нотариал идора томонидан тасдиқланган ишончнома ёки ижара шартномаси.

Бироқ амалда Давлат хизматлари агентлиги ходимлари бундай тасдиқлар топширилишини талаб қилишмаяпти, улар соддалаштирилган схемада ишлаяптилар.

Буюртмачидан қуйидагилар талаб этилади:

• сўровномани тўлдириш;
• эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонни топшириш;
• паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш;
• ЭКИҲнинг 70% миқдоридаги божни тўлаш (мақола берилган санада – 129 010 сўм).

Агентликнинг «бевосита мулоқот» телефони (1148) бўйича аниқлаштирилишича, бугунги кунда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш жараёнини тезлаштириш мақсадида бошқа маълумотларга зарурат бўлган тақдирда, марказ ходимлари томонидан улар буюртмачи иштирокисиз тегишли инстанциялардан олинмоқда.

Натижада, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш таомилига ариза берилгандан бошлаб янги намунадаги ҳужжат олингунга қадар 20 дақиқа кетяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга қанча вақт кетади?