Янги Chevrolet Spark’нинг ташқи кўриниши маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Янги Chevrolet Spark’нинг ташқи кўриниши маълум бўлди

Авто 9-02-2015, 16:47 6 440
Янги Chevrolet Spark’нинг ташқи кўриниши маълум бўлди

Жанубий Кореянинг Bobaedream нашри Chevrolet Spark компакт автомобили янги авлодининг ташқи кўриниши тасвирланган суратларни интернетга чиқарди, Бу ҳақда «Avto.mail.ru»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

Фотосуратларда Chevrolet Spark’нинг янги кўриниши Chevrolet Cruze’нинг хитойча версиясига ўхшатилгани, каттароқ ёритгичлар ва бурчаклар кўпайганини пайқаш мумкин.

Техник жиҳатдан эса янги Spark Женева автосалонида тақдим этиладиган Opel Karl автомобилига жуда ўхшаши айтилмоқда. Ушбу автомобилларнинг нархлари ҳам бир хил − 9500 евродан бўлиши тахмин қилинган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.