Андижондаги автосалон Malibu харидорларига бир йил бепул техник хизмат кўрсатиши хабар қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Андижондаги автосалон Malibu харидорларига бир йил бепул техник хизмат кўрсатиши хабар қилинди

Авто 11-02-2015, 18:04 2 058
Андижондаги автосалон Malibu харидорларига бир йил бепул техник хизмат кўрсатиши хабар қилинди

Андижондаги «АндижонАвтотех» автосалони Chevrolet Malibu автомобилини сотиб олган мижозларга бир йил бепул техник хизмат кўрсатиш акциясини ўтказмоқда. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари маълум қилди.

Гуруҳда келтирилган суратда акция эълони келтирилган: «Malibu акцияси! Жамиятимиз Malibu автомобили сотиб олганларга имтиёз сифатида автомобилни 1 йил давомида ёки 20 минг км масофагача техник қаров хизматларини бепул амалга оширилади. Malibu − қулайлик ва жиҳозлар йиғини мужассам» (матн сақлаб қолинган).

Сурат остига изоҳ қолдирганларнинг баъзилари аслида текин бўлган хизмат акция сифатида чиқарилганини айтган бўлса, бошқалар кафолат бўйича носозликларни бартараф этиш аслида ҳам бепуллигини, акцияда эса «сервис хизмат кўрсатиш бепул бўлиши ҳақида» гап кетаётганини тахмин қилган.

Манба: www.daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Twitter’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.