7 229
Ўзбекистон компаниялари орасида Бразилияга автобутловчи қисмларни биринчи бўлиб UzChasys экспорт қилган
Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари орасида биринчи бўлиб Бразилияга автобутловчи қисмларни UzChasys компанияси экспорт қилган.
Компания маркетинг хизмати етакчи мутахассиси Баҳром Аҳмедовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, компания 2014 йил 14 июлида маҳсулотлари умумий қиймати 155 минг доллардан ортиқ бўлган учта контейнерни Бразилияга жўнатган.
Аҳмедовнинг қўшимча қилишича, ҳозирги кунга қадар General Motors do Brasil Ltda’нинг буюртмаси бўйича жами 15 контейнер маҳсулот экспорт қилинган.
Маълумот учун, UzChasys компанияси GM Uzbekistan қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун фара ва чироқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Аввалроқ, “Ўзавтосаноат” компанияси матбуот хизмати 2014 йил августидан UzSungWoo компанияси ҳам Бразилияга маҳсулот экспорт қилишни йўлга қўйгани ҳақида хабар берганди.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади