Янги Волга моделлари сотувга чиқди: 1500 та автомобил дилерларга етказилди

Нижний Новгороддаги “Энгил автомобиллар ишлаб чиқариш” заводи қайта тикланган Волга бренди остида 2026-йил якунига қадар 30 мингга яқин автомобил чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Татяна Фадеева маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, автомобилларнинг илк партияси аллақачон ишлаб чиқарилган ва дилерлик марказларига юборилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Расмий сотувлар 19-июн санасидан бошланиши белгиланган. Дастлабки босқичда автомобиллар 25–30 та дилерлик марказида сотувга қўйилади, бироқ келажакда ушбу тармоқни мамлакат бўйлаб 130 та нуқтага қадар кенгайтириш кўзда тутилган. Ҳозирги вақтда биринчи партиядан ўрин олган 1500 га яқин автомобил дилерларга етказиб берилган.
Янги Волга линияси учта моделни ўз ичига олади. Харидорларга Volga C50 седани (2 899 000 рублдан), Volga K40 кроссовери (2 749 000 рублдан) ҳамда флагман ҳисобланган Volga K50 кроссовери (4 199 000 рублдан) таклиф этилади.
Лойиҳа доирасида маҳаллийлаштириш ишларига камида 60 миллиард рубл сармоя киритилиши режалаштирилган. Натижада янги Волга моделлари босқичма-босқич маҳаллий моторлар ва автомат узатмалар қутиси (АКПП) билан жиҳозланиб, тўлиқ Россия маҳсулотига айлантирилади.





























Изоҳлар 0
…