Болливуд актрисаси Бипаша Басу актёр Каран Гроверга турмушга чиқмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Болливуд актрисаси Бипаша Басу актёр Каран Гроверга турмушга чиқмоқда

Маданият 21-04-2016, 15:48 1 445
Болливуд актрисаси Бипаша Басу актёр Каран Гроверга турмушга чиқмоқда

Болливуд актрисаси ва супермодели Бипаша Басу 30 апрель куни актёр Каран Сингх Гроверга турмушга чиқмоқда. Актриса тўй олди фотосуратларини ўз инстаграмдаги саҳифасига жойлади. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

Икки жуфтлик триллер-романтика жанридаги “Ёлғиз” (“Alone”, 2015 йил) фильмида бирга суратга тушишган ва шундан сўнг, уларнинг ишқий саргузаштлари ҳақида турли миш-мишлар тарқала бошлади.

37 ёшни қаршилаган Бипаша Басу 2011 йилга қадар актёр Жон Абраҳам билан ишқий муносабатда бўлган. Болливудда уларни “Энг чиройли жуфтлик”, дея эътироф этишган ва барча мухлислар юлдузларнинг турмуш қуришларини интизорлик билан кутишган эди. Бироқ уларнинг севги қиссаси бахтли якун топмади.

Бипаша Басу ўзининг “Пойга”, “Тезлик 2”, “Ажнабий”, “Дўстимнинг тўйи” каби фильмлардаги роллари орқали танилган.
Каран Сингх Гровер аввал икки марта оила қурган бўлиб, у иккинчи рафиқаси, актриса Женнифер Уингет билан жорий йилнинг бошида расман ажрашди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.