16:04 / 22.02.2015
8 192

Лос-Анжелесда 22 февраль куни 87-“Оскар” тақдимоти маросими бўлиб ўтади

Лос-Анжелесда 22 февраль куни 87-“Оскар” тақдимоти маросими бўлиб ўтади

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 22 февраль куни анъанавий тарзда АҚШ Кинематография санъати академияси томонидан уюштириладиган “Оскар” мукофоти тақдимот маросими 87-марта ўтказилади, дея хабар бермоқда “ТАСС”.

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, жорий йилда мукофотга қўйилган фильмларнинг савияси анча баланд, бироқ улар орасида ҳақиқий кинематографик дурдона асарлар йўқ.

“Оскар”да асосан инглиз тилида олинган тижорий фильмларга катта устунлик берилишини унутмаслик керак”, – дейди голливудлик мустақил танқидчи Сэм Бейкер.

2014 йилда “Йилнинг энг яхши фильми” мукофоти учун дастлаб 520 фильми номзоди кўрсатилган эди. Улардан 8таси якуний даъвогарлар рўйхатига киритилган.

Мутахассисларнинг фикрича, бу мукофотни қўлга киритишда фаворитлар орасида 1-ўринга мексикалик режиссёр Алехандро Гонсалес Иньярритунинг “Бёрдмэн”, 2-ўринга Ричард Линклейтернинг “Ўсмирлик”, 3-ўринга америкалик режиссёр Уэс Андерсоннинг “Гранд Будапешт” меҳмонхонаси” ва машҳур актёр ва режиссёр Клинт Иствуднинг “Снайпер” фильмлари қўйилган.

Шунингдек, бу йўналишдаги мукофотга номзодлар орасида “Стивен Хокинг коиноти”, “Сельма”, “Савдойилик” фильмлари ҳам бор.

Алехандро Гонсалес Иньярриту ва Ричард Линклейтер “Энг яхши режиссёр” йўналишида мукофотни қўлга киритишга асосий даъвогарлардан ҳисобланмоқда.

“Энг яхши актриса” йўналишида мукофотни олишда “Ҳамон ўша Элис” фильмида бош ролни ижро этган актриса Жулиана Мур, “Энг яхши актёр” йўналишида мукофотни олишда “Имитация ўйнаш” фильмида бош ролни ижро этган британиялик актёр Бенедикт Камбербэтч ва “Бёрдмэн” фильмида бош ролни ижро этган америкалик актёр Майкл Китон асосий даъвогарлардан ҳисобланмоқдалар.

Маълумот учун, мукофотлар АҚШ Кинематография санъати академиясининг 6292 аъзоси орасида овоз бериш натижаларига кўра тақдим қилинади. Овозлар ҳисоби яширин тарзда олиб борилади, лауретларнинг номларидан олинган маълумотларни қайта ишлаш ҳуқуқи берилган PricewaterhouseCoopers аудитор компаниясининг фақатгина иккита ходимигагина хабардор бўладилар. Айнан шу ходимлар тақдирлаш маросимида саҳнага натижалар ёзилган конвертни олиб чиқадилар.

Тақдирлаш маросими 2002 йилдан бери Dolby театрида ўтказилиб келинмоқда. Маросим маҳаллий вақт билан 17:30 да (Тошкент вақти билан 23 февраль соат 06:30да) бошланади.

Маросимда америкалик актёр Нил Патрик Харрис бошловчилик қилади.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Лос-Анжелесда 22 февраль куни 87-“Оскар” тақдимоти маросими бўлиб ўтади