Актриса Саида Раметова Ўзбек миллий академик драма театрига қайтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Актриса Саида Раметова Ўзбек миллий академик драма театрига қайтди

Маданият 22-02-2015, 16:16 4 285
Актриса Саида Раметова Ўзбек миллий академик драма театрига қайтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова Ўзбек миллий академик драма театрига қайтди. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Саида Раметова 2015 йил баҳорида театрдан четлатилган эди. Бунга “Андишали келинчак” спектакли қўйиладиган кунда тўй хизмати билан вилоятга кетиб қолгани сабаб қилиб кўрсатилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ театр раҳбариятида ўзгариш бўлгани, Маҳмуд Исмоилов ўрнига Фатхулла Масъудов театр директори этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Манба: www.kun.uz
loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.