Даврон Кабулов май охирида уйланмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Даврон Кабулов май охирида уйланмоқда

Маданият 12-05-2016, 16:25 2 093
Даврон Кабулов май охирида уйланмоқда

“Миллон” жамоаси вакилларидан бири, телебошловчи Даврон Кабулов 23 май куни уйланмоқда. Бу ҳақда бошловчининг ўзи ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали мухлисларга маълум қилди. Мухлислар Даврон Кабулов жойлаштирган ва остида: “Тез орада бахт”, дея ёзиб қўйган сурат остига ўзларининг табрик ва самимий тилакларини ёзиб қолдиришган.

Даврон Кабулов 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Томошабинлар уни “Спорт” телеканалининг “Хабарлар” дастури, шунингдек, ҚВЗ ва “Миллион” жамоаси концерт дастурларидаги чиқишлари орқали яхши танийди, дейилади "Кун" нашрида.


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.