Севара Назархон қизи Иман Анварнинг илк суратларини эълон қилди (Фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Севара Назархон қизи Иман Анварнинг илк суратларини эълон қилди (Фото)

Маданият 20-05-2016, 18:22 2 039
Севара Назархон қизи Иман Анварнинг илк суратларини эълон қилди (Фото)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархоннинг қиз фарзандли бўлгани ва қизчага Иман Анвар деб исм қўйгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун хонанда илк бор қизининг суратларини ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилди. Суратлардан бирида Севара йўргакланган қизини кўтариб, яна бирида эса болалар аравачасига ётқизилган ҳолда сайр қилаётганини кўриш мумкин.

Севаранинг қизи билан тушган сурати Instagram`да қисқа муддат ичида салкам 5000 та “лайк” йиғди.

Маълумотларга кўра, Севара айни дамда оиласи билан АҚШнинг Манхеттен шаҳрида.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.