Райҳоннинг Instagram`даги сурати мухлислар танқидига учради (Фото)

  • Маданият
  • 21-05-2016, 00:06
  • 4 738
  • Райҳоннинг Instagram`даги сурати мухлислар танқидига учради (Фото)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон ўзининг Instagram`даги саҳифасига жойлаштирган навбатдаги сурати интернет фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Мазкур суратни деб ҳатто хонанданинг мухлислари бир-бирлари билан уришиб кетишди, деб ёзмоқда "Darakchi" нашри.

    Суратга Райҳон спорт машғулотлари пайтида тушгани кўриниб турибди. Унинг эгнидаги қора рангли енгсиз футболка аксарият интернет фойдаланувчиларга ўта “очиқ-сочиқ” туюлди.

    “Устингизга нарса ташлаб олинг”, “Жудаям ‘очилиб’ кетибсиз” қабилидаги изоҳларни хонанда жавобсиз қолдирди.

    Райҳоннинг ашаддий мухлислари эса бундай салбий фикрлардан севимли хонандасини ҳимоя қилиш билан овора. Фикрлар қарама-қаршилиги интернет фойдаланувчиларини икки гуруҳга ажратиб юборди. Кимдир хонанданинг кийимини танқид қилса, яна бир гуруҳ фойдаланувчилар унинг кийимида танқидларга сабаб бўладиган жиҳатларни кўрмаётганини билдирган.