Хонанда Манзура ва ниҳоят келинлик либосини кийди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хонанда Манзура ва ниҳоят келинлик либосини кийди

Маданият 26-05-2016, 16:34 3 982
Хонанда Манзура ва ниҳоят келинлик либосини кийди

Интернетда хонанда Манзура Йўлдошеванинг келин либосидаги сурати тарқалди, деб ёзмоқда "Qalampir.uz" нашри.

Бундан бироз аввал, интернет тармоқлари орқали “Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Манзуранинг келин кўйлакдаги либослари тарқалган эди. Аввалига бу сурат унчалик эътибор тортмаганди. Бугун эса хонанданинг ўзи келинлар либосидаги суратини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирди.

Манзура Йўлдошеванинг навбатдаги суратлари мухлислари орасида катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда. Бу орада Йўлдошева турмушга чиқаётган бўлиши мумкин, деган тахминлар ҳам пайдо бўлди. Манзура эса бу саволларга жавоб қайтарганича йўқ.

Бундан 4 ой аввал хонанда “Ё тескари замон бўлдими?” номли қўшиғини мухлислари эътиборига ҳавола этганди. Қўшиқда оила мавзуси, қизларнинг эрта турмушга чиқиши, йигитларнинг севги-муҳаббатнинг қадрига етмаслиги куйланганди. Сайтимиз учун тайёрланган кўрсатувда ҳам Манзура турмушга чиқиш масаласига алоҳида тўхталганди.
loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.