Озодбек Назарбеков янги лойиҳа устида иш бошлади

  • Маданият
  • 28-05-2016, 12:34
  • 2 810
  • Озодбек Назарбеков янги лойиҳа устида иш бошлади

    Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков янги лойиҳа устида иш бошлаган. Аввалроқ "Буюклар бисотидан" рукнидаги яна бир янги альбомдан жой олувчи Мавлоно Лутфий ғазаллари ила куйланаётган қўшиқлар устида иш бошлангани ҳақида хабар бергандик, дейилади "Даракчи" нашрида.

    Қўшиқлар тайёр бўлгач ижодий жамоа "Ёшлар" телерадиоканали ходимлари билан бирга янги дастурни тасвирга олиш мақсадида Тошкентдан жўнаб кетишади.

    Лутфийхонлик 2 июнь куни юртимизнинг қай гўшасида тасвирга туширилиши тўғрисидаги тахминларигизни ёзиб қолдиринг. Тўғри жавобни биринчи бўлиб қолдирган мухлис яқин кунларда тайёр бўлувчи "Буюклар бисотидан: Лутфий" аудио CD албомини қўлга киритади.