Йигитали Мамажонов ўғилларини байрам билан табриклади

  • Маданият
  • 1-06-2016, 16:57
  • 2 551
  • Йигитали Мамажонов ўғилларини байрам билан табриклади

    Актёр Йигитали Мамажонов фарзандлари Ислом ва Имронни 1 июнь—Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклади, деб ёзмоқда "Даракчи" нашри.

    “Болажонларимизни байрами билан чин дилдан табриклайман. Кичкинтойларимиз доимо соғ-саломат, имонли-эътиқодли, юзлари ёруғ, ибратли фарзанд бўлишини Оллоҳдан сўраб қоламан. Келажакда фарзандларни бахт-у камолини кўриш барча Ота-Оналарга насиб қилсин”,—деб ёзди актёр фарзандларини табриклаб.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Йигитали Мамажонов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг никоҳи расман бекор қилингани маълум бўлган эди.