Хонанда Бунёдбек Саидов Дилноза Исмияминовадан хафа эканлигини билдирди

  • Маданият
  • 1-06-2016, 23:38
  • 3 097
  • Хонанда Бунёдбек Саидов Дилноза Исмияминовадан хафа эканлигини билдирди

    Хонанда Бунёдбек Саидов ҳамкасби Дилноза Исмияминова билан “Гунда шу ҳол” деб номланган дуэт таронани ижро этган эди.

    “Даракчи” нашрининг хабар беришича, хонанда ва Дилноза Исмияминова ўртасида гап ўтган. Бунинг сабабини Бунёдбек Саидов қуйидагича изоҳлаган:

    “Дилноза Исмияминовадан хафаман! Концерт учун "Гунда шу ҳол" дуэтининг давомини ижро этамиз, деб келишгандик. Аслида бу қўшиқ унинг таклифи билан ижро этилаётганди. Мусиқа ва матн тайёр бўлганида, Дилноза касаллигини айтиб, студияга келмади. Аслида бу қўшиқ концертнинг "фишка"си бўлади, деб умид қилгандик”.