Шоҳруххон ва Асал Шодиеванинг тўй либосларидаги илк фотосуратлари эълон қилинди (Фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шоҳруххон ва Асал Шодиеванинг тўй либосларидаги илк фотосуратлари эълон қилинди (Фото)

Маданият 5-06-2016, 21:17 5 792
Шоҳруххон ва Асал Шодиеванинг тўй либосларидаги илк фотосуратлари эълон қилинди (Фото)

Бугун, 5 июнь куни хонанда Шоҳруҳхон ва актриса Асал Шодиеванинг никоҳ тўйи бўлиб ўтади. Актрисанинг келинлик либосидаги илк фотосуратларини «Shok.uz» сайти эълон қилди.

«Шохруҳхоннинг ва Асалнинг никоҳ либоси билан тушган суратини тақдим этамиз. Таърифлаш ва баҳолаш сизлардан. Либос Асал Шодиевага жуда ярашган, шундай эмасми? Икки ёшга бахт тилаб, кузатувда давом этамиз…», — дейилади хабарда.

Шунингдек, кечки пайт базм бошланиши билан тўйга таклиф этилган шоу-бизнес вакиллари янги фотосуратларни ижтимоий тармоқларга жойлаб бориши таъкидлаб ўтилди.

Zamin.uz сайти икки ёшга бахт ва узоқ умр тилаб, тўй билан табриклаб қолади.
loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.