Адель Франция-Руминия ўйинини томоша қилиш учун концертини бир неча дақиқа тўхтатиб турди

  • Маданият
  • 11-06-2016, 23:58
  • 1 287
  • Адель Франция-Руминия ўйинини томоша қилиш учун концертини бир неча дақиқа тўхтатиб турди

    Англиялик машҳур қўшиқчи Адель (Адель Лори Блу Эдкинс) 10 июнь куни кечқурун Парижда концерт берди.

    У Франция ва Руминия ўртасида кечган Европа чемпионатининг биринчи учрашувини бироз вақт томоша қилиш учун концертни ўртасида тўхтатган, дейилади "Кун" нашрида.

    Қўшиқчи «Аккор Ҳотелс Арена» (аввалги «Берси» спорт саройи – таҳрир tribuna.uz ники) саройида бўлиб ўтаётган концерт саҳнасига ўрнатилган экран орқали ўйинни бир неча дақиқа томоша қилган ва унинг бу ҳаракати йиғилганларнинг олқишларига сазовор бўлган.

    Le Parisien маълумотига кўра, у шунингдек, французларни қўллаб-қувватлаб «Allez les Bleus» қўшиғини куйлаган.