Дилшодбек Каттабеков: “Турмуш ўртоғим бўладиган қизларга кастинг эълон қилганман” » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дилшодбек Каттабеков: “Турмуш ўртоғим бўладиган қизларга кастинг эълон қилганман”

Маданият 16-06-2016, 18:01 2 760
Дилшодбек Каттабеков: “Турмуш ўртоғим бўладиган қизларга кастинг эълон қилганман”

Актёр Дилшодбек Каттабеков шу йилнинг охири ёки кейинги йилда бўйдоқлик билан хайрлашади. Бу ҳақда “Даракчи.uz” хабар берди.

“Уйдагилар ‘Севган қизинг бўлса айт, совчиликка борайлик’, деб қўйишмаяпти. Севган қизим йўқлигидан менга турмуш ўртоқ бўла оладиган қизлар учун ‘кастинг’ эълон қилганман. Қиз излаяпмиз, учрашувлар дегандек”,—дейди актёр.

Дилшодбек бўлажак турмуш ўртоғига қўйиладиган талабларни қуйидагича санаб ўтди:

“Мени тушунадиган, йўқчилик, қийинчиликларга дуч келганда сабрли, беҳуда рашк қилмайдиган ва энг муҳими ишонадиган, яхши-ёмон кунимда менга куч бағишлаб турадиган рафиқам бўлишини истайман”.
loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.