Апрелда Шаҳзода ижодидаги энг яхши қўшиқлар альбом сифатида чиқарилиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Апрелда Шаҳзода ижодидаги энг яхши қўшиқлар альбом сифатида чиқарилиши мумкин

Маданият 27-02-2015, 13:50 3 234
Апрелда Шаҳзода ижодидаги энг яхши қўшиқлар альбом сифатида чиқарилиши мумкин

Хонанда Шаҳзода анъанага содиқ ҳолда 1-7 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида концерт беради, дея хабар бермоқда “Даракчи” газетаси.

Хабар беришларича, хонанданинг 15 йиллик ижодига бағишланган концерт-шоуда унинг ижодидан ўрин олган энг хит қўшиқлар жаранг сочади. Бундан ташқари, концерт дастуридан жуда кўп дуэт қўшиқлар ҳам ўрин олган.

Маълумотларга қараганда, концерт олдидан Шаҳзоданинг 15 йиллик ижодидаги энг хит қўшиқларни ўз ичига жамлаган диск ҳамда янги қўшиқлар жамланмаси сотувга чиқади.

Манба: www.kun.uz
loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.