Дилсўз: “Шоу-бизнеснинг ўзимга ёқмайдиган қонунларини ҳазм қилишга ҳаракат қиляпман” » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дилсўз: “Шоу-бизнеснинг ўзимга ёқмайдиган қонунларини ҳазм қилишга ҳаракат қиляпман”

Маданият 22-06-2016, 15:11 1 600
Дилсўз: “Шоу-бизнеснинг ўзимга ёқмайдиган қонунларини ҳазм қилишга ҳаракат қиляпман”

Хонанда Дилсўз оналик вазифасини қай даражада уддалаётгани, айни пайтдаги ижодий янгиликлари ҳақида “Ҳордиқ” газетасига берган интервьюсида гапириб ўтди, дейилади "Даракчи" нашрида.

Хусусан, хонанда шоу-бизнесдаги ўзига ёқмайдиган қонунларни ҳазм қилишга уринаётгани ҳақида қуйидагича фикр билдирди:

“Кайфиятингиз ва соғлиғингиз жойида бўлмаса ҳам, хизматларга борганда, саҳнада буни билдиришга ҳақингиз йўқ. Одамларга улар кўришни истаган қиёфада кўринишга мажбурсиз. Қўшиқчи ҳам яхши актёр бўла олиши, ўйнайдиган ягона образини ҳеч қачон унутиб қўймаслиги лозим. Ҳатто бошига энг оғир кулфат тушганида ёки ичидан зил кетиб турганда ҳам... Мана шунга ўхшаш “қонун”ларни ҳазм қилишга ҳаракат қиляпман”.
loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.