Юлдуз Усмонова ШҲТга атаб қўшиқ куйлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Юлдуз Усмонова ШҲТга атаб қўшиқ куйлади

Маданият 22-06-2016, 18:54 3 609
Юлдуз Усмонова ШҲТга атаб қўшиқ куйлади

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова доим теша тегмаган мавзуларга қўл урадиган хонандалардан. Санъаткор 23-24 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммити ва ташкилот фаолиятини ўзида тасвирлаган қўшиқ яратди.

Жорий йилнинг 21 июнь куни YouTube’га жойланган ушбу қўшиқ интернет фойдаланувчиларининг эътиборини ортиб келмоқда. Хонанда қўшиғида тинчликни, халқлар ва миллатлар ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ришталарини мадҳ этган. У қирғиз, қозоқ, рус, хитой, тожий ва ўзбек халқлари номини тилга олиб қўшиқ куйлар экан, унда асосий эътиборини миллатлар ўртасидаги тотувлик, ўзаро ҳамкорлик ва ривожланишга қаратган.

Қўшиқ турли халқ мусиқаси ва йўналишини ўзида мужассам этган бўлиб, унинг сўзлари қирғиз, қозоқ, рус, хитой, тожик ва ўзбек тилларида куйланади.
loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.