Райҳон Уласенова ҳомиладорлиги сабаб “Ойдин ҳаёт”нинг бошловчиси ўзгаргани маълум қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Райҳон Уласенова ҳомиладорлиги сабаб “Ойдин ҳаёт”нинг бошловчиси ўзгаргани маълум қилинди

Маданият 22-06-2016, 18:58 2 462
Райҳон Уласенова ҳомиладорлиги сабаб “Ойдин ҳаёт”нинг бошловчиси ўзгаргани маълум қилинди

Аввалроқ, актриса ва телебошловчи Райҳон Уласенова учинчи бор она бўлиш арафасида тургани ҳақида хабар берган эдик. Актриса “Ўзбекистон” телерадиоканали орқали эфирга узтиладиган “Ойдин ҳаёт” ток-шоусини олиб бориши кўпчиликка маълум, деб ёзади Qalampir.uz нашри. Маълумотларга қараганда, Уласенова туғруқ таътилига чиққан. Кўрсатувни ўтган ҳафта актёр Рихситилла Абдуллаев билан биргаликда журналист Нилуфар Умрзоқова олиб борган эди. Энди эса унинг ўрнини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шодия Тўхтаева эгаллади. Бу ҳақда актёр Рихситилла Абдуллаев ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

“Райҳон Уласенова яқинда она бўлиш арафасида. Ижодкорлар эса вақтинча Райҳоннинг ўрнига бошловчилар ва актрисаларни таклиф этишяпти. Бугун эса кўрсатув меҳмони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шодия Тўхтаева – Абдуқодирова”, деб ёзади Абдуллаев.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Абдуллаев ва Тўхтаеванинг суратлари тагига ижодкорлар Уласенованинг ўрнига янги бошловчи танлашда адашмаганини, Шодиянинг дунёқараши бошқа тенгқурлариникига қараганда анча юқори эканини ёзиб қолдиришмоқда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.