Арнольд Шварценеггер бармоқ орқали бицепс мускулларини чиқаришни кўрсатиб берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Арнольд Шварценеггер бармоқ орқали бицепс мускулларини чиқаришни кўрсатиб берди

Маданият 24-06-2016, 13:40 1 594
Арнольд Шварценеггер бармоқ орқали бицепс мускулларини чиқаришни кўрсатиб берди

Америкалик актёр, сиёсатчи ва культурист Арнольд Шварценеггер ўз Instagram саҳифасида бармоқлар орқали бицепс ва танадаги бошқа мушакларни қандай қилиб чиқариш қўрсатилган ҳазил видеосини жойлаштирди, дейилади "Кун" нашрида.

«Вақти-вақти билан бицепсларимизни чиқариш билан муаммолар пайдо бўлади - мисол учун залларга шуғулланиш учун боролмай қоламиз. Уни оддийгина шу йўл орқали чиқаришингиз мумкин", — дейди темир Арни ўз видеороликида.

Культуристнинг маслаҳатларига кўра, бицепсларни чиқариш учун катта бош бармоқни оғизга солиш ва унга пуфлаш керак. Кўкрак мушакларини шуғуллантириш учун эса кўрсаткич бармоқнинг ўзи етарли.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.