Обид Асомов таниқли хонандалардан бири автоҳалокатга учраб, оғир аҳволда ётганини хабар қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Обид Асомов таниқли хонандалардан бири автоҳалокатга учраб, оғир аҳволда ётганини хабар қилди

Маданият 30-06-2016, 12:19 3 620
Обид Асомов таниқли хонандалардан бири автоҳалокатга учраб, оғир аҳволда ётганини хабар қилди

Бугун, 30 июнь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов Instagram’даги шахсий саҳифасига водийлик хонанда Аҳрор Усмоновнинг суратини жойлаштириб, унинг аҳволи оғир эканини айтиб, мухлисларига юзланди., деб ёзмоқда "Qalampir.uz" сайти.

“Инсон эртага нима бўлишини билмайди. Бандамиз, тақдиримиз Яратганнинг қўлида. Ажойиб овоз соҳиби, зўр қўчиқчи, яхши укам Аҳрор Усмонов мана, бир ҳафтадирки, автоҳалокатга учраб, жуда оғир аҳволда ётибди. Дуо билан эл кўкаради. Мухлисларимиздан илтимос, шундоқ азиз кунларда шу йигитнинг ҳақига дуо қилинглар Болаларининг бахтига, ўзбек санъатининг бахтига соғайиб кетсин!”, деб ёзади Асомов.

Маълум бўлишича, Аҳрор Усмонов айни дамда Республика шошилинч тиббий ёрдам марказида ётибди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Обид Асомовнинг ёзганларига нисбатан ўз муносабатини билдарар экан, ҳар куни фалончининг туғилган куни ёки концерти деб суратини реклама қиладиганлар Обид Асомовдан ўрнак олиб, бошига кулфат тушганда, қўллаб-қувватлашни ўрганиши кераклигини айтишмоқда.

Маълумот ўрнида, Аҳрор Усмонов ҳамкасби Алижон Исоқовга тегишли Toyota Land Cruiser Prado автомобилида ҳалокатга учраган. Ўша вақтда автомобилни Усмоновнинг турмуш ўртоғи бошқараётган бўлган. Машинада Алижон Исоқов, Аҳрор Усмонов ва унинг турмуш ўртоғидан ташқари, Усмоновнинг уч қизи ва шогирди ҳам бўлган.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Аҳрор Усмонов ва унинг оила аъзоларига мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз.
loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.