Ўзбекистонлик Малика Раззоқова «Новая волна–2017» халқаро қўшиқ танлови кастингидан ўтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонлик Малика Раззоқова «Новая волна–2017» халқаро қўшиқ танлови кастингидан ўтди

Маданият 12-07-2016, 01:24 1 858
Ўзбекистонлик Малика Раззоқова «Новая волна–2017» халқаро қўшиқ танлови кастингидан ўтди

Ўзбекистонлик Малика Раззоқова «Новая волна–2017» («Янги тўлқин–2017») халқаро қўшиқ танлови кастингидан ўтди.

Мусиқачиларни тинглаш «Таврида-2016» форуми доирасида бўлиб ўтди. Танлов иштирокчиларини Россия шоу-биснези вакиллари – бастакор Игорь Крутой, хонанда Валерия ва унинг турмуш ўртоғи, продюсер Иосиф Пригожин танлаб олди.

Хабарда қайд этилишича, Малика Раззоқова Ўзбекистонда туғилган, кейинроқ эса Уфага кўчиб ўтган. У Қозон маданият ва санъат университети битирувчиси ҳисобланади. Малика қўшиқларни татар, бошқирд, рус, инглиз ва турк тилларида куйлайди.
loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.