Интернетда ХИТ: Алла Пугачева эгизакларининг суратларини ошкор қилди

  • Маданият
  • 27-07-2016, 11:01
  • 2 002
  • Интернетда ХИТ: Алла Пугачева эгизакларининг суратларини ошкор қилди

    Россиянинг примадоннаси Алла Пугачева инстаграм тармоғида рўйхатдан ўтган бўлишига қарамасдан мухлисларини камдан-кам оилавий суратлари билан баҳраманд этади. Шу сабабли унинг янги суратларини инстаграм дўстлари интиқлик билан кутадилар. Яқинда Алла Борисовна ўзининг эгизакларининг янги суратларини эълон қилди, деб ёзмоқда "Diydoraziz.uz" сайти.


    Суратлар дақиқа ичида мингдан ортиқ лайк ва муносабатлар тўплади. Кўпчилик Гарри отаси Максим Галкинга ўхшашини қайд этишган. Максим эса ўз ўрнида асабий оталардан эканлигини тан олган. Телебошловчининг ёзишича у ҳар тонг Гарри ва Лизани ўзи болалар боғчасига олиб боради.