Америка киноакадемияси ўз президентини сайлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Америка киноакадемияси ўз президентини сайлади

Маданият 3-08-2016, 15:20 1 219
Америка киноакадемияси ўз президентини сайлади

АҚШ кинематография санъати ва фани Академияси Шерил Бун Айзексни ўз президенти этиб сайлади, деб хабар бермоқда Associated Press асосида “Кун”.

Академияда айтишларига кўра, Айзекс ташкилотни бир йил давомида бошқаради.

Айнан Айзекснинг ўзи академияда хилма-хилликни кўпайтириш фикрини илгари сурган эди. Сўнгги икки йил ичида “Оскар” ҳайкалчаси фақат оқ танли актёрларга берилаётгани катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Ижтимоий тармоқларда эса #OscarsSoWhite хэштеги тез-тез учрайдиган бўлди.

Яқинда академия ўз сафига 683 янги аъзони таклиф қилган эди.
loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.