Америкалик комедик актёр вафот этди

  • Маданият
  • 16-08-2016, 16:09
  • 1 566
  • Америкалик комедик актёр вафот этди

    Америкалик комедик актёр Файвуш Финкель 14 август куни, Нью-Йорк шаҳрида 93 ёшида вафот этди, деб “ТАСС” хабар беради.

    Файвуш 1922 йилда Бруклинда туғилган. 10 ёшидан бошлаб у Бруклиндаги яҳудий тилдаги театрларда ўз чиқишларини бошлаган.

    Актёр нуфузли Эмми мукофатига ҳам сазовор бўлган.

    Файвуш Финкель “Бостон мактаби”, “Қонун ва тартиб” ва “Тонгги газета” сериалларидаги роллари билан машҳур саналган.