Ди Каприо ва унинг севган қизи Нью-Йорк яқинида ЙТҲга учради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ди Каприо ва унинг севган қизи Нью-Йорк яқинида ЙТҲга учради

  • Маданият
  • 23-08-2016, 10:27
  • 1 155
  • Ди Каприо ва унинг севган қизи Нью-Йорк яқинида ЙТҲга учради

    Голливуд актёри Леонардо Ди Каприо ва унинг севган қизи даниялик модель Нина Агдал Нью-Йорк штатида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Улардан ҳеч бири жабрланмади. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланган ҳолда «Дарё» хабар бермоқда.

    Ҳодиса Нью-Йорк яқинидаги Саффолк округида 20 август, шанба куни соат 16:30 атрофида юз берган. Актёр ва унинг севган қизи кетаётган Range Rover автомобилига аёл киши бошқариб кетаётган Mini Cooper келиб урилган.

    Гувоҳнинг сўзларига қараганда, актёр ўзини экстремал шароитда одобли тутган. У дастлаб ҳамроҳининг яхши эканлигига ишонч ҳосил қилгач, йўл-транспорт ҳодисасида айбдор деб тахмин қилинаётган аёлга ёрдам берган.

    Нашрнинг қайд этишича, ЙТҲ қатнашчиларидан ҳеч ким жабрланмаган. Ди Каприонинг автомобилига ҳеч қандай зарар етмаган, Mini Cooper кузовининг олд қисми шикастланган.