Селена Гомес жиддий хасталик туфайли гастролларини тўхтатади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Селена Гомес жиддий хасталик туфайли гастролларини тўхтатади

Маданият 5-09-2016, 01:00 1 217
Селена Гомес жиддий хасталик туфайли гастролларини тўхтатади

Америкалик қўшиқчи ва актриса Селена Гомес жиддий аутоиммун хасталикка қарши курашиш учун Revival концерт тури якунлангандан сўнг, карьерасида танаффус олишини маълум қилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

Гомеснинг таъкидлашича, гастроллар унда ваҳима ва тушкунликни келтириб чиқарган, ваҳима ҳужумлари эса ҳатто саҳнада ҳам юз бера бошлаган. Айнан улар туфайли қўшиқчи мазкур ойда Сиднейдаги концертини тўхтатишга мажбур бўлган.

Ҳозирги пайтда Revival турининг кейинги концертлари бўлиш-бўлмаслиги номаълум. У жорий йилнинг декабрига қадар давом этиши керак эди. Гастроллари доирасида қўшиқчи Жанубий ва Шимолий Америка, шунингдек, Европа ва Осиёнинг бир қатор шаҳарларида чиқиш қилиши лозим эди.

Селена Гомеснинг хасталиги ҳақида илк марта ўтган йили маълум бўлган эди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.