Анжелина Жоли Дениз Ричардснинг уйига кўчиб ўтди

  • Маданият
  • 6-10-2016, 14:50
  • 1 347
  • Анжелина Жоли Дениз Ричардснинг уйига кўчиб ўтди

    Америкалик актриса Анжелина Жоли ҳамкасби Чарли Шиннинг собиқ рафиқаси — Дениз Ричардсга тегишли уйни ижарага олди. Бу ҳақда, Тҳе Даилй Маил нашрига асосланиб, “Корреспондент.нет” хабар бермоқда.
    Уйнинг майдони 800 квадрат метрни ташкил қилади. У Калифорния штатининг Хидден-Хилс шаҳрида жойлашган. Бинода олтита ётоқхона, лаунж-зона, емакхона, ошхона ва вино тотиш зали бор.


    Ричардс хоним уйни 2007-йилда, эридан ажрашганидан сўнг харид қилган эди. Ўтган йили у уйга 7,75 миллион доллар нарх белгилаб, уни сотувга қўйди. Шундан сўнг у уйнинг нархини икки марта туширди, лекин харидор чиқмади.


    Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Анжелина Жолининг эри — таниқли актёр Бред Питт билан ажрашиши матбуотда қизғин муҳокама қилинмоқда.

    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.