18:28 / 20.10.2016
9 086

Эминем Трампга қарши рэп куйлади

Эминем Трампга қарши рэп куйлади

АҚШлик рэпер Эминем “Сайловолди нутқи” деб номланган янги қўшиғини омма эътиборига ҳавола этди. Айни қўшиқ орқали рэпер Трампнинг АҚШ президентлигига номзодини қўйгани ва сиёсий тадбирларда сўзлайдиган нутқларини қораламоқда.

8 дақиқалик қўшиқда Эминем Трампдан ҳамма нарсани кутиш мумкинлиги, ундан жуда эҳтиёт бўлиш кераклигидан огоҳлантиради. Шунингдек, рэпер айни қўшиқда 2012 йил қўлида қуроли бўлмаган 17 ёшли Трейвон Мартинни отиб ташлаган Жорж Циммерманни ҳам “ёдга” олади.

Айтиш лозимки, Трампнинг президентлик лавозимини эгаллашига қарши бўлган бошқа хонандалар ҳам унга аталган “қўшиқ”ларни куйлашган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда президент сайловлари шу йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Эминем Трампга қарши рэп куйлади