11:56 / 08.11.2016
8 330

Жоли ва Питт болалар ким билан яшаши бўйича келишиб олди

Жоли ва Питт болалар ким билан яшаши бўйича келишиб олди

Ҳолливуд актрисаси Анжелина Жолининг вакили маълум қилдики, унинг турмуш ўртоғи Брэд Питт 6 нафар болага ким васийлик қилиши бўйича келишувга розилик билдирган. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Хабар қилинишича, жуфтликнинг келишуви ўтган ҳафтада амалга ошган. Унга кўра, болалар онада қолади, Питт эса «терапия ташрифлари»ни давом эттиради. Қайд этилишича, икки томон ҳам оилавий «соғломлаштириш» тарафдори ҳисобланади.

Бундан олдинги хабарларда Брэд Питт ўзи ва ажралиш жараёнида бўлиб турган турмуш ўртоғи Анжелина Жолига 6 нафар фарзандлари устидан тенг васийлик ҳуқуқини беришни суддан расман сўрагани айтилганди.

Актриса шу йилнинг сентябрь ойида ўзаро тушунмаслик ҳолати учун ажрашиш учун ариза берганди.

У Питтнинг болалар билан номақбул муносабатда бўлганини даъво қилган, Брэд эса буни инкор этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жоли ва Питт болалар ким билан яшаши бўйича келишиб олди