Фарҳод ва Райҳоннинг асал ойи Дубайда ўтади? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Фарҳод ва Райҳоннинг асал ойи Дубайда ўтади?

Маданият 8-11-2016, 15:10 2 202
Фарҳод ва Райҳоннинг асал ойи Дубайда ўтади?

Ўтган ҳафта Райҳон Ғаниева ҳамда Фарҳод Алимовнинг никоҳ тўйлари ҳақидаги баҳс-мунозаралар билан ўтди. Кимдир бу янгиликка ишонди, кимдир эса йўқ. 5 ноябрь куни шаҳримиздаги “Атланта” ресторанида уларнинг никоҳ тўйи муносабати билан Амру-маъруф дастурхони ёзилди. Энди эса навбат тўйга!

Ҳозирча, тўйнинг қачон бўлиши маълум эмас, бироқ гап-сўзларга қараганда, Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниеванинг асал ойлари БААнинг Дубай шаҳрида ўтади. Буни Фарҳод Алимовнинг ижтимоий тармоқлар орқали ёзишмаларида маълум қилди

Гарчи бу тасдиқланмаган маълумот бўлса-да, Фарҳод Алимовнинг сўзларидан кўриниб турибдики, тўй тадбири кичик доирада ўтказилади ва улар Дубайга жўнаб кетишади. Балки тўйнинг ўзи Дубайда ўтар?


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.