14:41 / 19.11.2016
38 094

Шаҳзода Муҳаммедова: “Азамат Аҳроров билан муносабатларимиз якун топди”

Шаҳзода Муҳаммедова: “Азамат Аҳроров билан муносабатларимиз якун топди”

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова актёр Азамат Аҳроров билан тўйи бекор қилингани сабабларини маълум қилди.

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова ва ёш актёр Азамат Аҳроров ўртасидаги муносабатлар бир неча ойлардан буён муҳокамаларга сабаб бўлиб келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Аввалига улар муносабатларини яширишга урунишди, кейин эса Азамат Аҳроров Шаҳзода Муҳаммедованинг қўлини сўрагани, совға-саломлар билан унга турмуш қуриш таклифини бергани маълум бўлди.

Ўшанда актриса Азаматнинг таклифини ҳали ўйлаб кўрмагани, кимга турмушга чиқишини ўзи эмас, балки оила аъзолари ҳал қилишини айтганди.

Кўп ўтмай, у Азамат Аҳроров совчи қўйгани ва унга турмушга чиқишга розилик билдирганини, тўй куни катталар ўзаро келишиб олишгач, маълум бўлишини айтди. Бу орада икки севишган Хитойга ҳам ҳам сафар қилишганди.

Сайтимизнинг ишончли манбаларидан бири актриса Шаҳзода Муҳаммедова ва актёр Азамат Аҳроровнинг муносабатлари якун топгани, тўй қолдирилгани ҳақида хабар берди. Бу хабарга ойдинлик киритиш истагида биз яна актриса билан боғландик.

“Азамат ака билан ҳали унаштирилмаган эдик. Мен уларни кино оламида яхши актёр, яхши партнёр, яхши режиссёр сифатида ҳурмат қиламан.

Биз ҳамкорликда 2 фильмда суратга тушганмиз. Реал ҳаётда эса Оллоҳ тақдир қилмади чоғи, муносабатларимиз якун топди. Биз бир-биримизга, оилаларимиз эса оилаларимизга тўғри келмади. Бунда атрофдагиларнинг ҳам ҳиссаси катта. Мени уларга, уларни менга ёмонлашдан чарчашмади.

Назаримда, бизга кўз тегди. Нима бўлган тақдирда ҳам, биз яқин дўст бўлиб қоламиз. Балки ҳаммаси яхшиликкадир. Насиб қилса, ҳали яна кўплаб фильмларда бирга суратга тушамиз”, дейди Шаҳзода Муҳаммедова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шаҳзода Муҳаммедова: “Азамат Аҳроров билан муносабатларимиз якун топди”