19 ноябрь куни пойтахтимизнинг “Туркистон” саройида хонанда Воҳид Абдулҳакимнинг “Омад қуши” дея номланган илк яккахон концерт дастури бўлиб ўтди, деб хабар беради Даракчи" нашри.
Хонанда дастур давомида концертни кўпроқ ижодий кеча деб аташ тўғрироқ бўлишини маълум қилди. Хонанданинг илк концерти аншлаг тарзда ўтди десак муболаға бўлмайди. Концертда 7 дан 70 ёшгача бўлган мухлисларни кўриш мумкин эди.
Концерт дастурининг режиссёри ҳамда бошловчиси сифатида Comedy.uz раҳбари Аброр Бахтиёрович иштирок этди. Бахтиёрович билан биргаликда концертга Comedy.uz резиденти Олим ака ҳам бошловчилик қилди.
Воҳид Абдулҳакимнинг ўзи ҳам концерт дастури бошловчилигини ажойиб тарзда уддалади. У ҳар бир таронаси олдидан унинг тарихига тўхталиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, унинг фарзандига ҳаром луқма едириб, оҳирида бундан панд еган оталарга аталган, шунингдек фарзанд доғида куйган онаизор ноласини куйлаган тароналарини мухлислар кўзда ёш билан кутиб олишди.
3 та блокдан иборат бўлган концерт дастурида хонанданинг 21 та қўшиғи янгради, шулардан 10 таси янги тароналар.
Бундан ташқари хонанданинг Бахтиёрович билан ижро этган ҳазиломуз жонли ижродаги дуэти томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.
Хонанданинг саҳнада ўзини маданият билан тутишидан концерт беришда катта тажрибага эга санъаткорлар ҳам ўрнак олса арзийди.
Концертда “Тумор” рақс ансамбли раққосалари ҳамда раққоса Шодиёра Омонова ўзига хос рақсларини тақдим этишди.
Хонанда мухлисларини 20 ноябрь куни ҳам ўзининг яккахон дастури билан хушнуд этади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди