24 ноябрдан 25 ноябрга ўтар кечаси, комик актёр, халқимизга Нодир Полвон номи билан таниш бўлган Нодир Саидалиев вафот этди. Бу ҳақда хонанда Абзал Ҳусанов ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали хабар қилди.
“Нодир полвон оламдан ӯтди. Оллоҳ раҳмат қилсин”, деб ёзади Абзал Ҳусанов.
Qalampir.uz нашри ушбу хабар юзасидан хонанданинг ўзи билан боғланганида, , Нодир Саидалиевнинг бир неча кундан бери тоби йўқлигини, кеча тунда юрак етишмовчилиги сабабли вафот этганини айтди.
Маълумот учун, Нодир Саидалиев 1979 йили таваллуд топган. Оилали, бир ўғил ва бир қизнинг отаси эди.
Актёр сифатида “Дев ва пакана” фильмида, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Муҳаббат”, хонанда Жаҳонгир Позилжоновнинг “Бақалоқ” қўшиғига олинган клипдаги роллари билан томошабинларга яхши таниш эди.
Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз номидан Нодир Саидалиевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди