Фаррух Зокиров Москвада 30 минг мухлис қаршисига пешвоз чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Фаррух Зокиров Москвада 30 минг мухлис қаршисига пешвоз чиқди

  • Маданият
  • 30-11-2016, 22:37
  • 1 445
  • Фаррух Зокиров Москвада 30 минг мухлис қаршисига пешвоз чиқди

    Ўзбекистон халқ артисти, “Ялла” гуруҳи солисти Фаррух Зокиров Москва шаҳрида “Авторадио” – “Дискотека 80-х” фестивалида иштирок этди.

    Ноябрь ойларида жиддий жарроҳлик операциясини бошидан ўтказган Фаррух Зокировнинг кўриниши унинг соғлом эканлигидан дарак берарди.
    30 минг мухлис йиғилган “Олимпийский” спорт иншоотида Фаррух Зокиров билан бир қаторда МДҲ давлатларининг 80-90 йилларнинг юлдузлари ҳам иштирок этган.