Селена Гомес 2016 йилги Instagram қироличасига айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Селена Гомес 2016 йилги Instagram қироличасига айланди

  • Маданият
  • 3-12-2016, 12:31
  • 1 068
  • Селена Гомес 2016 йилги Instagram қироличасига айланди

    Америкалик қўшиқчи Селена Гомес 2016 йилги Instagram қироличасига айланди, деб ёзади «Дарё» Тhe Mashable’га таяниб. Унинг фотосуратлари энг кўп сонли «лайк»лар йиғиб, ижтимоий тармоқда энг оммабоп бўлди.

    Хонанданинг энг оммабоп сурати 5,9 миллионта «лайк» ва 200 мингдан ортиқ изоҳ тўплади. Гомеснинг обуначилари сони эса 103 миллиондан ошади. Юлдузлар орасида у фоловерлар сони бўйича биринчи ўринда жойлашди.

    Ундан кейинги ўринни Тейлор Свифт (93,6 миллион фоловер) эгаллади, юқори учликни эса Бейонсе (88,9 миллион) якунлади.

    Шунингдек, юқори ўнликка Кайли (79,5 миллион) ва Кендалл Женнер (68,9 миллион) кирди. Топ ўнталикдан жой олган ягона эркак Криштиану Роналду (82,3 миллион) бўлди.

    loading...