22:01 / 06.12.2016
9 237

Шавкат Мирзиёев Фармонига асосан бир гуруҳ санъаткорларга мукофотлар топширилди

Шавкат Мирзиёев Фармонига асосан бир гуруҳ санъаткорларга мукофотлар топширилди

Жорий йилнинг 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фармони имзоланган эди.

Унга кўра, хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев, Рихсибой Алиев, Азат Бекмуратов, Маъсумахон Болтабоева, Кирилл Борчанинов, Сайёра Ғафурова, Милена Мадмусаева, Раъно Мустафоева, Баҳодир Нишонов, Нодира Пирматова, Меҳри Ҳакимова, Нигина Шораҳметовалар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвонлари билан тақдирланишганди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти фармонига асосан актрисалар Зуҳра Ашурова ҳамда Гавҳар Зокирова “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” унвони билан тақдирлангандилар.

Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

Бугун санъаткорларга мазкур мукофотлар тантанали равишда топширилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шавкат Мирзиёев Фармонига асосан бир гуруҳ санъаткорларга мукофотлар топширилди