Лола собиқ турмуш ўртоғи билан ҳамон дўстми? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-12-2016 | 10:55 ZAMIN.UZ / Маданият / 12 Декабр 2016
786

Лола собиқ турмуш ўртоғи билан ҳамон дўстми?

Лола собиқ турмуш ўртоғи билан ҳамон дўстми?

Лицензияси олиб қўйилганидан сўнг телеканалларда камнамо бўлиб қолган хонанда Лола Йўлдошева шахсий ҳаёти, хусусан, турмуш ўртоғи билан ажрашиши ҳақидаги саволларга жавоб берди.

«Турмуш ўртоғим билан ажрашганимнинг сабаби ― иш эмас. Бу ерда бошқа шахсий сабаблар мавжуд. Қўшиқлар эса чалғишнинг бир усули эди. Турмуш ўртоғим билан 2011 йилда ажрашганмиз. Ҳозирда иккаламиз алоҳида, бошқа-бошқа оилаларда яшаётган бўлсак-да, дўстона муносабатларни сақлаб қолганмиз. Фарзандларимиздан ҳеч нарсани яширмаганмиз, уларнинг барча саволларига жавоб бериб, катталарнинг феъл-атвори бир-бирига тўғри келмаса ҳаётда шундай вазиятлар бўлиб туришини тушунтирганмиз», ― дейди хонанда.

Лола, шунингдек, келажакда турмуш ўртоғи, кўп фарзандлари, умуман олганда, катта оиласи бўлишини орзу қилишини ҳам айтиб ўтган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.