Хонанда Манзура шоу-бизнесга Аллоҳдан инсоф сўради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хонанда Манзура шоу-бизнесга Аллоҳдан инсоф сўради

  • Маданият
  • 13-12-2016, 15:17
  • 1 315
  • Хонанда Манзура шоу-бизнесга Аллоҳдан инсоф сўради

    Хонанда Манзура йил сўнгига келиб мисли кутилмаган ва тасаввурга сиғмас даражада ижод қилмоқда, деб ёзади «Дарё».

    Яқиндагина унинг «Ромео» ва «Тингла фарёдим» клипидан видеожараёнлар тақдим этилган эди. Қўшиқчи 5 декабрда «Тингла фарёдим» қўшиғига Дилмурод Агзамовга клип суратга олдирган бўлса, 7 декабрь куни унинг «Бўлди, бўлди» қўшиғига Наримон Султонхўжаев клип олди.

    Манзура нашрга мини интервью тақдим этиб, клипмейкерлардан норозилигини ҳазиломуз тарзда баён қилган. Шунингдек, видео сўнгида у шоу-бизнесга Аллоҳдан инсоф сўраган.