Озодбек Назарбеков “кўз нури ва вақтини асраш учун” Telegram ва WhatsApp’ни ўчириб ташлаган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Озодбек Назарбеков “кўз нури ва вақтини асраш учун” Telegram ва WhatsApp’ни ўчириб ташлаган

Маданият 8-04-2015, 15:43 2 027
Озодбек Назарбеков “кўз нури ва вақтини асраш учун” Telegram ва WhatsApp’ни ўчириб ташлаган

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков мобил қурилмалардан имкон қадар камроқ фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Shov-shuv.uz сайти хабар бермоқда.

“Кўз нуримни асрашим учун «телеграм», «ватсап»ни ўчириб ташладим. Телефон нафақат кўзга таъсир қилаяпти, балки умрни, вақтимни ҳам кўп олаяпти”, – дейди хонанда.

Назарбековнинг сўзларига кўра, у телефон қўнғироқларга “деярли жавоб бермайди”. “Бекорчи қўнғироқлар кўп бўлади. Муҳим иши бор одам қайси йўл билан бўлса ҳам мени топади”, – дейди хонанда.

Озодбек Назарбеков SMS ёзмай қўйганига “анча йил” бўлган; “фойдасидан зиёни кўп бўлгани”, “керакмаслиги” сабаб “ҳамма ёпишиб қолган” Instagram’дан фойдаланмайди, ижтимоий тармоқларга “шунчаки қизиқмаган”.

Манба: www.kun.uz
loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.