13:25 / 19.12.2016
14 918

“Дунё гўзали - 2016” тожи кимга насиб этди?

“Дунё гўзали - 2016” тожи кимга насиб этди?

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган “Дунё гўзали” танловининг бу йилги ғолиби пуэрто-риколик Стефани Дел Валье бўлди.

18 декабр куни АҚШ пойтахтида якунланган танловнинг иккинчи ўрнини Доминикан Республикасидан Яритзе Мигелина Рейес Рамирес, учинчи поғонани эса индонезиялик Наташа Маннуэла қўлга киритди. Бу натижаларни ҳакамлар ҳайъати расман эълон қилди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

19 ёшли Дел Вальега тожни “Дунё гўзали - 2015” ғолиби мексикалик Мирея Лалагуна топширди.

Танлов йигирматалиги таркибига Австралия, Бельгия, Бразилия, Венгрия, Гана, Доминикан Республикаси, Ҳиндистон, Индонезия, Кения, Хитой, Корея Республикаси, Кука ороллари, Мўғулистон, Пуэрто-Рико, Словакия, АҚШ, Таиланд, Филиппин, Франция ва Япония вакиллари кирди. Ҳаммаси бўлиб 117 нафар қиз танловда иштирок этди.

Маълумот ўрнида, “Дунё гўзали” танлови Буюк Британияда Эрик Морли шарофати билан 1951 йилда пайдо бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Дунё гўзали - 2016” тожи кимга насиб этди?